Регистрация
Меню сайта
Клипы



SEERO7 FT. MUROLIM - KELAMAN KO'CHANGGA KO'RGANI (VIDEO KLIP)



JONY - Комета



Gulsanam Mamazoitova – Dilozor



Элвин Грей & Эльбрус Джанмирзоев – Пошёл налево



Janob Rasul – Super



Johnny 500 ft. Jhorrmountain – Skurbah
Сериалы



Игра престолов / 2019г, / 8 сезон 2 серия из 6 (HD)
Категории раздела
Лента новости



SARVQOMAT D...



Форсаж: Хоб...



Родители лё...



Госнелл: Су...



Проклятие п...



Город золот...
Наш опрос

Сколько вам лет ?




Результат опроса Результаты Все опросы нашего сайта Архив опросов


Всего голосовало: 2

Обсудить опрос на форуме
Статистика

Онлайн всего: 2
Гостей: 2
Пользователей: 0
Главная » 2011 » Август » 13 » “экстремист ва террористлар” афсонаси такрор ва такрор
21:42
“экстремист ва террористлар” афсонаси такрор ва такрор
Андижон вилоятига қарашли Шаҳрихон шаҳридан 12 "террор” чи чиққанлиги ҳақида Ўзбек расмийлари эълон қилди. Хабарни 5 август куни Евразия (evrazia.org), 7 август куни "Белый парусь” (paruskg.info), 8 август куни Регнум (regnum.ru), 9 август куни Озодлик радиоси тарқатди (ozodlik.org).

Халқаро террорчилик гуруҳларига алоқадорликда гумон қилиниб, Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида яшовчи Мирзажон Қодиров ҳибсга олинди, деб маълум қилди РЕГНУМ ахборот агентлиги. Хабарни ўзини танитмаган Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идорасининг ходими берган.

Унга кўра, оғир қийноқлар остида олиб борилган тергов давомида, Қодиров ўзи ва яна 11 нафар ўзбекистонликнинг Доғистонда махсус диний-экстремистик тайёргарликдан ўтиб қайтганини билдирган.

Доғистоннинг Миллий сиёсат, диний ишлар ва ташқи алоқалар вазирлиги Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари ОАВ ларда  ўзбекистонлик фуқаролардан айримларининг Доғистонда қўпорувчилик тайёргарликларидан ўтганлиги ҳақида эълон қилган маълумотни инкор қилди.

Эслатиб ўтамиз, 8 август куни ИА РЕГНУМ Мирзажон Қодиров ҳақидаги хабарни Ўзбекистон ички ишлар тизимига асосланиб эълон қилган эди. Қодировнинг гапига қараганда, у бошчилик қилган гуруҳ аъзолари Махачқала яқинидаги "Абдулла Суғорий” номли масжид  орқасидаги Доғистон тоғларида махсус тайёргарлик курсларини ўтишган. Ўргатувчилари Сурияда ўқиб келганлар бўлган. Улар Қуръон ўқиш, араб тили ўрганиш, тафсир илмидан ташқари асосий эътиборни шогирдларнинг жисмоний тайёргарликларига, шарқ якка курашига, пўртлатиш ишларига, тоғлик жойларда йўл топиб яширинишга қаратишган.

Айнан мана шу хабарларни инкор этувчи Доғистон Миллий вазирлиги ахборотида айтиладики: "Махачқалада тугул, бутун Доғистонда ҳам Абдулла Суғорий номли мадраса мавжуд эмас. Махачқалада Гамидов 77 "а” манзилида Шайх Абдураҳмон Суғурий номидаги бошланғич мактаб мавжуд бўлиб, у ерда болаларни ҳам, катталарни ҳам фақат Қуръон ва намоз ўқишгагина ўргатилади. Дарсларни Доғистондаги таниқли дин арбоблари ўтадилар. Хориждан бирон-бир ўқитувчи ўқув-тарбиявий ишларга жалб қилинмаган ва чет эллик ўқувчилар бу ерда таълим олишмаган. Ўзбекистон ҳуқуқ органлари номини келтираётган Андижон вилояти турғунлари "Имом аш-Шофиий” номидаги ислом университетида таҳсил олишган. Бу университетда эса экстремизм-терроризм ғояларига қарши фаол курашувчи, Нақшбандия тариқатининг шайхи, ҳурматли ва обрўли, републикада ва унинг ташқариларида ҳам таниқли устоз Муртузали ҳожи Қорачаев дарс берадилар.”

Бундай исботини топмаган айбловлар аввалда ҳам 2005 йилнинг 13 майидан кейин Қирғизистон ҳукуматига нисбатан ҳам қўйилган эди. Ўшанда Ислом Каримов телевидение орқали чиқишларида, гўёки "экстремист ва террористлар”  Андижон қўзғолонига Қирғизистон территориясида туриб тайёргарлик кўришганини айтган эди. Ўш шаҳридаги Марказий стадион, шаҳар ўртасидаги, йўл бўйидаги №23 Панфилов мактаби, Аравон районидаги ташландиқ аэродром президент Каримов томонидан "террористлар машғулотгоҳ” ларига айлантирилган эди.

 

Ўшанда 2005 йилнинг 14 май куни "Демократия ва фуқаролик жамияти учун” коалициясининг президенти Эдил Байсалов Қирғизистон ғарбида Андижон тартибсизликларига алоқадор тайёргарлик ўтмагани ҳақида баёнот эълон қилган эди. (Э.Байсалов – События в Андижане не имеют ничего общего с киргизской "тюльпановой” революцией 19:24 14.05.2005 – ЦентрАзия)

"Мемориал” ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази ҳам бу борада Каримовга қарши баёнот билан чиққан эди. (Заявление Правозащитного Центра "Мемориал” О событиях 12-14 мая в Андижане. 17.05.2005- ЦентрАзия).

Баёнотдан иқтибос: "… хавфсизлик кучлари намойишчиларга қарши автоматлардан фойдаландилар, натижада юзлаб одам ҳалок бўлди. Гувоҳларнинг айтишича, аскарлар кўчаларда ётган ярадорларни уриб ташладилар. Қирғизистонга кетаётган колонна ҳам ўққа тутилди. 14 май куни ҳам тинч аҳолига қарши сабабсиз қурол ишлатилди… Ўзбекистон президенти Ислом Каримов хавфсизлик кучлари томонидан бўлган оқлаб бўлмайдиган зўравонликни айблаш тугул, аёллар ва болаларга қўшиб ҳалок бўлган фуқарони "жиноятчилар”, деб атади. Россия ва Ўзбекистондаги расмийларнинг Андижондаги ҳукуматга қарши чиқиш халқаро радикал исломий ташкилотлар иши эканлиги ҳақидаги баёнотлари, Андижон фожеасининг асл сабабларидан эътиборни олиб қочишга уриниш, холос. Ўзбекистон ҳукуматининг терроризмга қарши кураш, қўзғолончиларнинг амаллари каби баҳоналари қуролсиз фуқарони отишни оқлай олмайди.”

Ўзбек матбуоти цензура исканжасида қолган  ҳамда хориж ахборот агентликларига турли тўсиқлар қўйилган ҳозирги вақтда, ҳукумат ўзининг доимий услуби бўлиб келган "экстремист ва террористлар” мавзусини такрор ва такрор ишлатиши ортида халқни қўрқитиш ва эркин фикрлашдан тўсиш ётганлиги барчага яқин тарихдан маълум.

"Андижон – Адолат ва Тикланиш” ташкилоти Матбуот бўлими

 

Категория: Новости / Yangiliklar | Просмотров: 1451 | Добавил: inom | Рейтинг: 1.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Популярные теги

Теги