Регистрация
Меню сайта
Клипы



SEERO7 FT. MUROLIM - KELAMAN KO'CHANGGA KO'RGANI (VIDEO KLIP)



JONY - Комета



Gulsanam Mamazoitova – Dilozor



Элвин Грей & Эльбрус Джанмирзоев – Пошёл налево



Janob Rasul – Super



Johnny 500 ft. Jhorrmountain – Skurbah
Сериалы



Игра престолов / 2019г, / 8 сезон 2 серия из 6 (HD)
Категории раздела
Лента новости



SARVQOMAT D...



Форсаж: Хоб...



Родители лё...



Госнелл: Су...



Проклятие п...



Город золот...
Наш опрос

SHto xateli uvidet na nashim sayte




Результат опроса Результаты Все опросы нашего сайта Архив опросов


Всего голосовало: 5

Обсудить опрос на форуме
Статистика

Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2013 » Ноябрь » 19 » Кампир
15:18
Кампир


Кампир ҳовлида букилиб қолган қаддини бир амаллаб тик қилмоқчи бўлди-ю уддалай олмади. Чоли вафот этгандан сўнг кампир анча чўкиб қолган эди. Унинг умри давомида фақатгина чоли бор эди холос. Аллоҳ уларга улуғ неъмат аталмиш фарзанд бермаган эди. Камипр умрининг ўтмишини ҳаёл суруб қолди... бир неча йиллар олдин ва кампир маслаҳатлашиб, "Ортимиздан дуолар ўқийдиган, уйимизнинг чироғини ёқадиган бир одам қолсин”,- деб қўшнисининг ўғлини асраб олшиган эди... Ўшанда болакай 8 ёшда эди. Чолу кампир болакайга жоним кўзим деб қарар, меъёридан ошириб тарбия берар, емай едирар, ичмай ичирар эди. Бечора аёл ўғлим бор, болам бор деб кунига 2 марта бўлса ҳам кир ювар, овқат қилар, бошқалар каби бахтли ва рўзғорли, ташвишли кўриниш учун қўни-қўшнилар билан суҳбат орасида "Уйимга борайине, жуда ишим кўп, боламнинг кийимларини ювишим, дазмоллашим, овқат қилишим керак”,-деа кулиб шошганича уйи томон муканглаганча юриб кетар,... хотинлар орқасидан ҳам ҳаваси келиб, ҳам раҳми келиб қараб қолишар "Бечора аёл, фарзанди бўлганида бунданда бахтли бўлар эди...”,-деа орқасидан маъюс боқиб қолишар эди... 

Ойлар кетидан ойлар, йиллар кетидан йиллар ўтиб борарди. Чолу кампир асранди ўғлини кўз қорачиғидек асраб-авайлард. Кўзларида севигч ёшлари мўлтирарди. Айниқса боласи бўй етган вақтларда аёл ўғлини ясантириб, тоза ва покиза қарарди, ёш болалар каби парваришларди. Ўғил ҳам чолу кампирнг бу меҳрибончиликларидан шод эди. Уларга кераклича меҳр берар, керагидан ортиқ меҳр олар эди. У бахтли эди. Унинг 2 та ота-онаси бор эди. Аммо у чолу кампирни ОТА-ОНА демасди. Кампир гоҳида шуни ўйлаб йиғлаб қолрд, бир мартагина ОНА деб чақиришини чин юракдан истарди. Бироқ .......... МЕНИ ОНА ДЕГИН БОЛАМ деолмасди... Барибир бир тарафдан жуда бахтли эди... У ким боласи учун овқат қилади, нон ёпади, кир ювади, бобо ҳам ўғли учун боғ яратади, деҳқончилик қилади. Ўғлининг исми Умиджон эди... Ундан ҳақиқатда ҳам кўпчилик умид қилар эди... 

Умиджон чолу кампирнинг меҳрибончилигини кўриб, баъзи бир ўртоқларидан кўра бахтли эканлигини ҳис этарди. Чунки шундай ота-оналар борки, болани дунёга келтириб едириб-ичирадию меҳр деган олий туйғуни бера олмайди. Азизларим, сиз шуни унутмангки, бола учун энг аввало меҳр беринг, ўшандагина меҳ оласиз. Баъзан эшитиб қоласан киши, "Фалончининг ўғли ёки қизига нима етишмаётган экана... егани олдида, емагани ортида бўлса-ю, ота-онасидан кўнегли тўлмаса”,дейишади. Азизим, уларга МЕҲР етишмайди, уларга эътибор етишмайди... 

Умиджон бу жиҳатдан бахтли эди. Унга меҳрибон инсонлари чол ва кампир эди. . . У ҳаёт сўқмоқларини чол ва кампир қарамоғи остида четлаб ўтди. Уни ўзи севган қизига уйлантирди. Фарзандли ҳам бўлишди... Чол ва кампир жудаям бахтли эди. Улар энди набира боқиш билан овора эди. Нақадар бахтли инсонлар... 

Орадан йиллар ўтб, улар қариб қартайиб қолишди... Бобо тўшакка михланиб қолди... Унинг энди белидан қуввати кетган, меҳр парваришга муҳтож эди... Умиджонга энди негадир бобой ортиқча йук эди гўё... У бобойга умумаэътибор бермас эди, бечора кампир чолига ўзи қарар эди... Ташқарига чиқишда эса катта невараси ёрдамлашар эд... Чол ётиб ўйланар эди... "Бировнинг боғида боғбонман деганинг билан дарахтларни эккан бўлолмас экансан... эҳ аттанг”, деб кўзларига ёш оларди. У Умиджондан бр оғиз меҳр, ширин сўз қумсарди... Минг афсуски Умиджон буни ҳаёлга ҳам келтиролмасди... 

Орадан 2 ой ўтиб чол бу оламни тарк этди... Охирги дамлари чиқаётганда "Умиджон болам... Мен отангмана... отангмана... ота дегин...”,-* дея кўзлари юмулиб, жон берди. Минг афсуски Умиджон ота дея сўнги манзилга кетаётган бобойни хурсанд этмади... Ҳа дўстларим... Бировнинг боласига минг меҳрибон бўлган билан болалик қилолмас эканда... Кампир бечора чолининг жасади устига оҳу фарёд уриб бош урди. Умид ва хотини бундан балким хурсандирлар... касалман одамдан қутилгандирлар... Аммо кампир учун бу инсон доим бирдек азиз ва мўътаба, ёлғиз суянчиқ эди... 

Кампир шуларни ҳаёл суриб кўзларига ёш олди. У ҳозир уйда ёлғиз, Умиджон хотини ва болалари билан қайнонасиникига тўйга кетишган, у боқувчи бўлган кампирни эмас, бир пайтлар туққан онасини олиб кетди. Ҳа... Энди кампир ҳам ташландиқ, эски ва ишлатишга яроқсиз латта каби бир четга суриб қўйилган эди. У шунча йиллардан бўён БОЛАМ деб меҳр бериб катта қилиб, уйли-жойли қилиб келган боласи учун кераксиз матоҳ эди... У Аллоҳга "Ҳеч бўлмаса биттагина фарзанд бермадинг ё Худоё...”,- деб қон-қон йиғлар, ажин тушиб, тириш бўлган юзларига чиқиб қолган қордай оппоқ сочларини рўмолининг ичига солиб қўяр эди... 

Кампир уйга кирди... Абед бўлган эди... Соат ҳам 13:00 дан ошиб кетган... Қампирнинг қорни очганди. Егани эса нондан бошқа ҳеч вақо йўқ, чойни эса ўчоқда қайнатиш керак, свет эса йўқ... У ҳансираганча ўчоқ томон борди. Бир амаллаб олов ёқиб, чой қўйди... Чойни қайнатиб дамладида уйга кирди... Дастурхонда фақатгина қотган нон ва чой... Кексайиб қолган онахонимизга шу овқатлик қилармиди азизлар... Бу биринчи сафар эмас эди... Кампир ҳам қаровчиси йўқ ёлғизга айланиб бўлган эди... 

Ўша куни кечқурун Умиджон оиласи билан қайтиб келишди. Кампир ётган уйга бир қадам ҳам босмади. Катта навераси келиб момосининг ёнига ўтирди... Момо жимгина ётарди. "Момо”, деди... Момо жим эди... Бола қўрқиб кетиб, "Дада момом гапирмаётир”,- дея бақирди... Умиджон хотини билан югуриб келишди... Кампир охирги сонияларини ўтказётган эди... 

Умидга умид билан қараб "Болам...” дедию кўзларига ёш қуйилди... Тинмай ёш кетарди... Умиджонга термулиб бир нималар дегиси келардию жон чиқиши бунга халақит берарди... 

Шу пайт Умиджоннинг катта ўғли ва фарзанди "Дада нега қараб турибсиз бувим сизга гапираман деяпти, қўлларидан тутинг”, дея йиғлаб юборди... Ҳа, фақат шу набирагина кампир учун дом жон куйдирар эди... Умид хоҳламайгина кампирнинг қўлларидан тутди. Кампир кучсиз бармоқларини Умиджоннинг кафтлари устига қўйди ва бор кучини тўплаб... "ОНА ДЕГИН БОЛАМ...”, деди... Умиджон индамай ерга қаради. Катта ўғли "Дада айтақолинг” деб йиғлар эди... Аммо нонкўр ва бебурд Умид бир оғизгина сўзни ҳам шу бечора бефарзанд онадан аяди... Кампир қўлларини секин тортиб кўзларидаги дарё каби кўз ёшларини артмоқчи бўлган эди, минг афсуски бардоши тугаб титраганча жон берди... Эҳ мунисгина онажонима... Ўша онда ёнингизда бўлганимда минг бора ОНАМ, ОНАЖОНИМ дея оёғинингза бош урардим... Чунки сиз каби фаришта оналаримизни бу қадар хор қилганларга нафратим кучли... 

Умиджон ўзи билиб билмай келажагини куйдирган эди... Орадан йиллар ўтиб 2 та ўғли ва битта қизи катта бўлишиб оилали бўлишди... Қизи узоқ бир вилоятга турмушна чиққан, катта ўғли Тошкентда хотини ва болалари билан яшайди... кенжа ўғли эса Россияга кетган, 2 йилдан бери қайтмайди... Умиднинг қилмишига яраша жазо олаётганини кўриб ибрат олинг, ҚАЙТАР ДУНЁ.... Азизларим, сиз учун ота ёки она меҳрини берган ҳар қандай одамни норози қилманг, зеро бу синовли ва қайтар дунёди... Экканингазни албатта ўрасиз... Умид бир бефарзанд инсонлардан бир оғиз шрин сўзини аяди, болалари эса уни айро йўлди ташлаб кетишди.... Қайтар дунё.....
Категория: Hikoyalar | Просмотров: 1748 | Добавил: inom | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]

Популярные теги

Теги